Лойиҳа ҳақида
Бепул воситалар тўплами: конвертор, клавиатуралар ва маълумотнома.
Бу нима
2026-йилги ислоҳотдан кейин мамлакатда бир неча йил давомида учта ёзув бир вақтда ишлатилади: эски лотин, янги лотин ва кирилл. Бу кўпчилик учун кундалик иш — ҳужжат, хат, эълон, сайт. Биз шу ишни бир неча сонияга қисқартирадиган воситаларни йиғяпмиз. Ҳаммаси бепул.
Ким қиляпти
Лойиҳа мустақил, ҳеч қандай ташкилот буюртмаси билан эмас. Агар хатони кўрсангиз ёки сўз нотўғри ўгирилса — ёзинг, тузатамиз. Ҳар бир шикоят луғатга ёзув ва тестга қатор бўлиб қўшилади.
Махфийлик
Конвертор тўлиқ браузерингизда ишлайди. Матн серверга юборилмайди, сақланмайди ва журналга ёзилмайди. Шрифтлар ўз серверимиздан берилади, куки йўқ. Саҳифалар сонини санайдиган битта ҳисоблагич бор — у куки қўймайди ва сизни таний олмайди. Буни ишонч билан эмас, браузерингизнинг тармоқ бўлимини очиб текшириш билан билиб олсангиз бўлади.
Пул
Бу чиқарилишда пул йўқ: реклама ҳам, обуна ҳам, чеклов ҳам йўқ. Хоҳлаган одам бир пиёла қаҳва улашиши мумкин — бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва ҳеч қандай қўшимча имкон бермайди. Кейинчалик оддий фойдаланувчига халақит қилмайдиган йўллар пайдо бўлиши мумкин — ташкилотлар учун API ва ҳужжатларни тўплаб ўгириш. Конверторнинг ўзи, клавиатуралар ва ўқув материаллари ҳар доим бепул қолади.
Алоқа
Хато, таклиф ёки ҳамкорлик бўйича ёзинг: salom@yangicha.uz
Манбалар
Алифбо ислоҳоти 2026-йил 10-сентябрда Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган. Муддатлар Вазирлар Маҳкамаси дастурида белгиланади, имло қоидаларининг янги таҳрири ҳали чоп этилмаган. Янгиланишларни янгиликлар бўлимида ёзиб борамиз.
Ҳужжатлар
Амалдаги таҳрир: 2026-йил 10-сентябрь
Истиснолар луғати — 2026.09.1-таҳрир. Бу луғат Chelsea каби атоқли отларни умумий қоидадан четлаб ўтказади.