Янги ўзбек алифбоси
28 та ҳарф ва тутуқ белгиси. Ўзгариш тўртта белгига тегди, қолгани ўз ўрнида қолди.
Нима нимага алмашди
| Эски | Янги | Unicode | Мисол |
|---|---|---|---|
| oʻ | ö | U+00F6 / U+00D6 | oʻzbek → özbek |
| gʻ | ğ | U+011F / U+011E | togʻ → toğ |
| sh | ş | U+015F / U+015E | shahar → şahar |
| ch | ç | U+00E7 / U+00C7 | choy → çoy |
Тўлиқ алифбо
Ҳарфлар тартиби турк ва озарбайжон алифболаридагидек берилган: ç b дан кейин, ğ g дан кейин, ö o дан кейин, ş s дан кейин. Имло қоидаларининг янги таҳрири ҳали чоп этилмаган — расмий тартиб эълон қилиниши билан жадвални янгилаймиз.
| Ҳарф | Номи | Талаффуз | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| A a | a | [a] | |
| B b | be | [b] | |
| Ç ç | çe | [tʃ] | ислоҳотда ўзгарган · ch → ç |
| D d | de | [d] | |
| E e | e | [e] | |
| F f | ef | [f] | |
| G g | ge | [ɡ] | |
| Ğ ğ | ğe | [ʁ] | ислоҳотда ўзгарган · gʻ → ğ |
| H h | ha | [h] | |
| I i | i | [i] | |
| J j | je | [dʒ] / [ʒ] | |
| K k | ka | [k] | |
| L l | el | [l] | |
| M m | em | [m] | |
| N n | en | [n] | |
| O o | o | [ɔ] | |
| Ö ö | ö | [o] | ислоҳотда ўзгарган · oʻ → ö |
| P p | pe | [p] | |
| Q q | qa | [q] | |
| R r | er | [r] | |
| S s | es | [s] | |
| Ş ş | şe | [ʃ] | ислоҳотда ўзгарган · sh → ş |
| T t | te | [t] | |
| U u | u | [u] | |
| V v | ve | [v] | |
| X x | xa | [χ] | |
| Y y | ye | [j] | |
| Z z | ze | [z] | |
| ʼ | tutuq belgisi | [ʔ] | янги белги |
Тутуқ белгиси ʼ
Тутуқ белгиси — бу тиниш белгиси эмас, ҳарф. У унлини чўзади ёки ундошни ажратади: sanʼat, maʼno, aʼlo. Тўғри белги — ʼ (U+02BC). Клавиатурадаги оддий текис апостроф ' ҳам, типографик қўштирноқ ’ ҳам бунинг ўрнини боса олмайди: улар бошқа белгилар ва қидирувда мос келмайди. Конверторимиз киритишда ҳаммасини биттасига келтиради, чиқишда эса доим ʼ ёзади.
ng билан нима бўлди
Ислоҳотгача ng алоҳида ҳарф сифатида саналар эди. Энди у шунчаки иккита ҳарфнинг ёнма-ён келиши. Матнда ҳеч нарса ўзгармайди: singil ҳам, keng ҳам аввалгидек ёзилади. Ўзгаргани — алифбо рўйхатидаги тартиб ва ҳарфлар сони.
Ҳарфлар сони қандай ўзгарди
- Илгари: 26 ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси (sh, ch, ng)
- Ҳозир: 28 ҳарф ва тутуқ белгиси ʼ
Нега бу қулайроқ
Битта товуш — битта белги. Сўздаги ҳарфлар сони товушлар сонига тўғри келади, саралаш ва қидирув тўғри ишлайди, апостроф билан боғлиқ чалкашлик йўқолади. ö ğ ş ç ҳарфлари турк ва озарбайжон алифболарида ҳам бор, шунинг учун улар ҳар қандай тизим шрифтида аллақачон мавжуд.
Тез-тез бериладиган саволлар
Янги алифбога ўтиш қачон мажбурий бўлади?
Аниқ муддат ҳали белгиланмаган. Қонунда фақат битта сана бор — мактаб дарсликлари учун 2031-йил. Қолган муддатлар Вазирлар Маҳкамасининг дастурида бўлади, у ҳали тайёрланмоқда.
Эски лотинда ёзилган ҳужжатларим нима бўлади?
Улар ўқилаверади. Яқин йиллар давомида мамлакатда учта ёзув — эски лотин, янги лотин ва кирилл — бир вақтнинг ўзида ишлатилади. Конверторимиз учаласи билан ҳам ишлайди ва исталган томонга ўгиради.
Кирилл ёзуви бекор қилинадими?
Йўқ. Ислоҳот лотин ёзувининг имлосини ўзгартирди, кириллга тегмади. Кириллдан янги лотинга ўгириш конверторимизда алоҳида йўналиш сифатида бор.
ö ğ ş ç ҳарфларини клавиатурамда қандай ёзаман?
Қурилмангиз учун клавиатура саҳифасидаги кўрсатмага қаранг. macOS ва Windows учун бизнинг тайёр жойлашувимиз бор, iPhone ва Android учун илова тайёрланмоқда. Шошилинч ҳолатда матнни шу ерда ўгириб, нусха олиб қўявериш мумкин.
Бу ҳарфлар барча шрифтларда борми?
Ҳа. ö ğ ş ç турк ва озарбайжон алифболарида ишлатилади, шунинг учун улар тизим шрифтларида аллақачон бор. Муаммо фақат latin-ext қисми кесиб ташланган махсус веб-шрифтларда чиқиши мумкин.
Конвертор матнимни сақлаб қоладими?
Йўқ. Ўгириш браузерингиз ичида бажарилади, матн серверга умуман юборилмайди. Буни интернетни ўчириб текширсангиз ҳам бўлади.
Нега Chelsea Çelsea бўлиб қолмаяпти?
Чунки умумий қоида атоқли отлар ва ўзлашмаларда янглишади. Бизда истиснолар луғати бор ва у фойдаланувчилар шикоятларидан тўлдириб борилади. Нотўғри ўгирилган сўзни учратсангиз, ёзинг — луғатга қўшамиз.
Хизмат пуллик бўладими?
Конвертор ва клавиатуралар ҳар доим бепул қолади. Рўйхатдан ўтиш, чеклов ва реклама йўқ.