Асосий қисмга ўтиш
yangiça

Ташкилотлар учун

Битта матнни ўгириш — бир сониялик иш, ва у ҳаммага бепул. Таҳририят архиви ёки компания ҳужжатлари эса бошқа масала: у ерда оқим бор, муддат бор ва жавоб берадиган одам бор.

Абадий бепул қоладигани

  • Сайтдаги ва ботдаги конвертор — ҳажмига чеклов қўйилмайди.
  • Барча клавиатуралар ва тугмалар жойлашуви.
  • Алифбо маълумотномаси, сўз саҳифалари ва янгиликлар.
  • Мактаб ва ўқув материаллари — босиб чиқариладиган ҳаммаси.

Ташкилотлар учун нима қиламиз

  • Архивни тўплаб ўгириш: docx, субтитрлар, жадваллар — саҳифалаш ва услублар жойида қолади.
  • Дастурчилар учун API: ўгириш сизнинг тизимингиз ичида чақирилади.
  • Word ва Google Docs учун қўшимчалар.
  • Компания ичига жорий қилиш: шартнома, муддат ва жавоб берадиган одам.

Ҳозир қанча туради

Ҳозир буларнинг ҳаммаси бепул ва чекловсиз. Мунтазам ва кўп керак бўлса — ёзинг, шартларни гаплашиб оламиз. Олдиндан айтиб қўямиз: бир кун келиб бу иш пуллик бўлса, у фақат шу рўйхатга тегади, конверторга эмас.

Мактаблар, ўқитувчилар ва ўқув материаллари бу суҳбатдан ташқарида. Улар учун ҳеч қачон пул сўрамаймиз.

Бизга ёзинг

Конверторга қайтиш