Асосий қисмга ўтиш
yangiça

Фойдаланиш шартлари

Амалдаги таҳрир: 2026-йил 10-сентябрь

Хизмат нима

Yangicha — ўзбек ёзувлари орасида матн ўгирадиган бепул восита, унга қўшимча маълумотнома ва клавиатуралар. Хизматдан фойдаланиш шу шартларни қабул қилиш демакдир.

Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан

Конвертор ва клавиатуралар бепул. Рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди, матн ҳажмига чеклов қўйилмайди, реклама кўрсатилмайди. Бу шарт кейин ҳам ўзгармайди.

Натижани текширинг

Имло қоидаларининг янги таҳрири ҳали чоп этилмаган, шунинг учун умумий қоида атоқли отлар, қисқартмалар ва ўзлашмаларда янглишиши мумкин. Муҳим ҳужжат, босма нашр ёки расмий мурожаат учун натижани албатта кўздан кечиринг.

Биз расмий орган эмасмиз

Yangicha — мустақил лойиҳа. У давлат хизмати эмас ва расмий имло қоидаларининг ўрнини босмайди. Расмий ҳужжатда қайси шакл талаб қилинишига шубҳа бўлса, тегишли органга мурожаат қилинг.

Ҳуқуқлар

Сайт матнлари, дизайни, дастурий коди ва истиснолар луғати муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган. Ўгирилган матн эса сизники: биз унга ҳеч қандай ҳуқуқ даъво қилмаймиз, нусхасини сақламаймиз ва кўрмаймиз ҳам.

Фойдаланиш чегаралари

Хизматга зарар етказадиган, уни ишдан чиқарадиган ёки автоматик равишда оммавий сўров юборадиган ҳаракатлар тақиқланади. Катта ҳажмни мунтазам ўгириш керак бўлса — ёзинг, ташкилотлар учун алоҳида йўл тайёрланмоқда.

Жавобгарлик

Хизмат қандай бўлса, шундайлигича берилади. Узлуксиз ишлашини ва натижанинг ҳар бир ҳолатда тўғрилигини кафолатлай олмаймиз. Хизматдан фойдаланиш натижасида етказилган зарар учун жавобгарликни зиммамизга ололмаймиз.

Шартларнинг ўзгариши

Шартлар ўзгариши мумкин, амалдаги таҳрир санаси юқорида кўрсатилган. Келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.