Асосий қисмга ўтиш
yangiça

Android

Gboard луғати орқали бугуноқ; илова кейинроқ

Илова чиққунча: матн алмаштириш

iOSда ўрнатилган механизм бор, у беш дақиқада созланади ва ҳеч қандай бегона дастур талаб қилмайди. Ёзишмалар учун бунинг ўзи етади.

  1. Gboard → Созламалар → Луғат → Шахсий луғат → тилни танланг → “+”.
  2. “Сўз” майдонига янги ҳарфни, “Қисқартма” майдонига икки ҳарфли бирикмани ёзинг.
  3. Ёзаётганда қисқартмани теринг ва таклиф қаторидан ҳарфни танланг.
ooö
ggğ
ssş
ccç
ttʼ
OOÖ
GGĞ
SSŞ
CCÇ

Алмаштиришлар iCloud орқали Mac билан синхронланади, шунинг учун уларни бир марта компьютерда киритиш қулайроқ — телефонда қўлда териш шарт эмас.

Ўзбекчада oo, gg, ss, cc сўз ичида деярли учрамайди, шунинг учун янглиш ишламайди. Лекин инглизча ҳам ёзсангиз, too, see, all каби сўзларда алмаштириш ишлаб кетиши мумкин — бундай пайтда алмаштирилган ҳарфни бекор қилиш учун дарҳол ⌫ босинг.

Юклаб олиш

Файл тез орада тайёр бўлади

Клавиатуралар лойиҳанинг кейинги босқичида чиқади. Ҳозирча матнни конверторда ўгириб, нусха олиб қўйиш мумкин.

Ўрнатиш

  1. Иловани Google Play дан ўрнатинг.
  2. Созламалар → Тизим → Тил ва киритиш → Экран клавиатураси бўлимини очинг.
  3. Бизнинг клавиатурамизни ёқинг ва уни асосий қилиб танланг.
  4. Ёзаётганда клавиатура белгиси орқали алмашинг.

Android клавиатурани ёқишда огоҳлантириш кўрсатади — бу тизимнинг ҳар қандай клавиатура учун берадиган одатий хабари. Бизнинг клавиатурамиз интернетга умуман чиқмайди.

Текшириш

Қуйидаги майдонга ёзиб кўринг — тўрттала ҳарф ҳам чиқса, ҳаммаси жойида.

Тезкор йўллар

Ҳар қандай тизимда ишлайдиган захира йўл: керакли ҳарфни шу ердан нусха олиш. Босинг — нусха олинади.

Клавиатура ўрнатмасдан

Агар ҳозир ҳеч нарса ўрнатгингиз келмаса — матнни конверторда ўгиринг ва нусха олинг. Бу бир неча сониялик иш ва телефонда ҳам худди шундай ишлайди.

Конвертор