Асосий қисмга ўтиш
yangiça

Янги алифбо конвертори

Матнни эски лотин, янги лотин ва кирилл ёзувлари орасида ўгиринг. Тугмани босиш шарт эмас — натижа сиз ёзаётганингизда пайдо бўлади.

Буфердаги матнни олади, ўгиради ва қайтариб қўяди

Ўгириш йўналиши
Қўлда танлаш

Эски → Янги — аниқланди

175 белги · 23 сўз

Натижа
Assalomu alaykum! Toşkent şahrida bugun oçiq havo. Boğbon ğişt terdi, çöpon qöy boqdi, bolalar esa maktabga şoşildi. Sanʼat va maʼrifat — Ioq boboning ögitlari.

162 белги · 12 янги ҳарф

Бирор сўз нотўғри ўгирилдими? Уни белгиланг — хабар беришни таклиф қиламиз.

Нозик созламалар ▾

Эски имлода Isʼhoq сўзидаги тутуқ белгиси фақат битта иш қиларди: sh ни бир товуш деб ўқишдан сақларди. Энди ş алоҳида ҳарф, ажратгичга ҳожат қолмади — Isʼhoq оддийгина Ishoq бўлади. Янги имло қоидалари ҳали чоп этилмагани учун танловни сизга қолдирдик.

Умумий қоида атоқли отлар ва ўзлашмаларда янглишади: Chelsea Çelsea бўлиб қолмаслиги керак. Луғатимиз шундай сўзларни қоидадан четлаб ўтади.

Тескари ўгиришда апостроф кўриниши

Эски лотинда oʻ ва gʻ ҳар хил белгилар билан ёзиб келинган. Стандарти — ʻ, лекин кўп тизимларда оддий текис апостроф ишлатилади. Матнни қайси тизим учун тайёрлаётган бўлсангиз, ўшанисини танланг.

Матн серверга юборилмайди. Ўгириш браузерингиз ичида бажарилади. Матн ҳеч қаерга юборилмайди, сақланмайди ва журналга ёзилмайди. Хоҳласангиз интернетни ўчириб текширинг — конвертор ишлайверади.

Конвертор, клавиатуралар ва маълумотнома — абадий бепул. Рўйхатдан ўтиш ҳам, чеклов ҳам, реклама ҳам йўқ.

Тўртта ҳарф ўзгарди

Ислоҳот тўртта белгига тегди. Сўзнинг қолган қисми ўзгармайди.

  • oʻ→ö

    oʻzbek → özbek

  • gʻ→ğ

    togʻ → toğ

  • sh→ş

    shahar → şahar

  • ch→ç

    choy → çoy

Алифбо жадвали ва изоҳлар

Янги алифбо ҳақида қисқача

2026-йилги ислоҳот ўзбек лотин ёзувидаги тўртта белгини ўзгартирди: oʻ ўрнига ö, gʻ ўрнига ğ, sh ўрнига ş, ch ўрнига ç. ng энди алоҳида ҳарф саналмайди, матннинг ўзи эса ўзгармайди. Алифбода 28 та ҳарф ва тутуқ белгиси ʼ бор.